Тӯловлардаги энг ками 1000 сӯм лимит ҳақида
Одатда тӯлов қилиш учун энг кам минималка 1000 сӯм қилиб белгиланган, ундан камига (масалан: 100 сӯм) тӯлов қилиш мумкин эмас. Шуни 1000 сӯм лимитни олиб ташланг, истаган оз миқдорда тӯлов қилиш имкониятини (масалан: 10 сӯм солиш имкониятини) яратсангизлар Сизларнинг иловангиз бошқа тӯлов иловаларига қараганда янада тренд ва кучли рақобатчи бӯлар эдингизлар ва биз мижозларга ҳам бу анча мақул келар эди. Бу таклифни бекорга бермаяпман, иловада тӯлов минималкаси чекланганлиги сабабли баъзан сал ошиқроқ тӯлашга тӯғри келаяпти. Масалан Beeline компаниясида тӯловларни ҳисоблашнинг мураккаб усуллари бор, улар ҳеч қачон ӯзлари таклиф қилган суммада хизмат кӯрсатишмайди, аллбатта тӯловни бироз ошириброқ тӯлашинг шарт, баъзан эса ошириброқ тӯлаганинг билан барибир яна майда баланс 10 сӯмга кам деб алоқани узиб ташлашади. Шу тариқа яна ортиқча 1000 сӯм тӯлашга тӯгри келади, энг ёмони тӯлашдан аввал балансни текшириб тӯлаганингиздан кейин ҳам яна 10 сӯмга кам чиқариб ҳисоблашади. Шу муаммони, яни тӯловда 1000 сӯм лимит масаласини ҳал қилсангизлар бизларга янада қулайроқ ва севимли иловамиз бӯлар эдингизлар.