Bug
Хурматли клик жамоаси! Иловаларингизда жуда хам нозик "тешик" борлигини аниқладим. Бир танишимдан телефон харид қилгандим. У телефонни паролини айтиб ичидаги малумотларни сақлаб сўнг формат қилишимни сўради. Бу орада хар сафар ўчириб ёққанда парол териш ноқулайлиги учун аввалги бармоқ изларни ўчириб ташлаб ўзимникини қўшиб қўйдим.
Формат беришдан аввал электр энергияси қарздорлигини текшириш зарурати туғилганлиги учун иловага кириб ўз аккаунтимни қўшмоқчи бўлдим ва илова юкланганда телефон эгасини мен билмаган пароли билан бирга бармоқ изи пиктограммаси хам турган экан.
Мен бармоқ изимди қўйишим билан унинг хисобига тўлиқ доступ очилди.
Телефон русуми: sm-j530, android 9.0, хавфсизлик 2020 1-июнь.
Assalomu alaykum. Bu Bizning teshikgimiz emas. O'zingizdan akkakuntlarni o'chirib tashlab va yangitdan kiritishingiz kerak edi.